22 Июн 2021 йил 553

Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан кўча ва жамоат жойларида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларни ушлаш, жиноий қилмишларни фош этиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга аҳолининг ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш мақсадида бозорларда, хиёбонларда, кўча ва жамоат жойларида виктимологик профилактик тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тунги вақтларда махсус гуруҳлар тузилиб, кўчалар, дўконлар атрофлари, хонадонлар, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари кўздан кечирилиб, фуқаролар огоҳлантирилмоқда, қаровсиз қолдирилган мулклар эгаларига берилмоқда.

Жиноятлар муҳокамаси ва “Street dialog” яъни кўча суҳбатлари ўтказилиб, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий маданияти оширилмоқда.

Мулкни асрашни таъминлаш бўйича замонавий технологиялар ва уларнинг имкониятлари барчага етказилмоқда.

Шаҳар ҳудудида бемақсад юрган шахсларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг юриш мақсадларига аниқлик киритилмоқда.

Ҳозирда бу каби профилактик огоҳлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

   

Text to speech