Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан тақиқланган дори воситаларини сотаётган аёл қўлга олинди
Андижон вилоятида “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, ушбу тадбирлар доирасида жорий йилнинг 29 ноябрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида аёл фуқаро А.С Андижон шаҳрининг Мустақиллик МФЙ, Мангулик кўчасида тақиқланган дори воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, А.С.нинг эгнидаги қора рангли курткасининг ичида 6 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати