19 Август 2023 йил
577
Андижон шаҳри фаоллари иштирокида жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов бошчилигида маҳалларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди
Унда Андижон шаҳри ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Йиғилишда маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, уюшмаган ёшларни бўш вақтини мавзунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати