Андижон шаҳри ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда
Андижон шаҳри ҳудудида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган шахслар билан манзилли профилактик тадбирларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 12 сентябрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбири ташкил этилди.
Махсус профилактик тадбир Андижон шаҳрининг криминоген вазияти оғир бўлган 10 та маҳаллалари ҳудудида ўтказилиб, тасдиқланган тақсимотга асосан 161 нафар, шундан 111 нафар ички ишлар органлари 10 нафар Миллий гвардия ва 40 нафар маҳалла вакиллари жалб қилинди.
Шунингдек, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тадбири давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, тадбир давомида маҳаллалардаги мавжуд 1 060 та объектлар текшириб чиқилди. Жами 168 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида 93 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди, 7 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига олиб кирилди.
Ов қуролига эга бўлган 7 нафар шахслар текширилиб, қуролларни сақланиши ва рўйхатдан ўтганлиги ўрганилди. Ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ва шубҳа уйғотганлиги учун 223 нафар шахслар ИИО ва ТПларга келтирилди.
Тадбирда 2 нафар шахслар Реабилитация этиш марказига жойлаштирилди.Ички ишлар органларида профилактик ва Пробация ҳисобида турган 228 нафар шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.Маъмурий назорат таъсири остига тушувчи 13 нафар шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.
Тадбир давомида гиёҳвандлик ва уларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 2 та ҳолатлар аниқланди.Турли хилдаги тиғ ва амалда тан жароҳати етказиш мумкин бўлган предметлар 8 нафар шахслардан аниқланиб олинди.Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 53 нафар шахслар текширилди.
15 та таълим муассасаларида “Давомат” ва “Тиғ” профилактик тадбирлари ўтказилди. Профилактик ҳисобда турган 10 нафар вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилди.3 нафар вояга етмаганларларга васий ва ҳомий тайинланди.
Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида 11 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларни марказий қўриқлаш пултига улаш бўйича жами 1 та аризалар олиниб, шундан 1 та савдо объекти пултга уланиши таъминланди.
Аҳоли гавжум ва криминоген ҳудудларга 5 та шундан 2 таси хонадон ва 3 таси савдо объектларига видеокузатув камералари ўрнатилди.
Ҳозирда махсус профилактик тадбир давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати