19 Май 2021 йил 639

“Жиноятдан холи шаҳар” зарбдор 10 кунлиги  доирасида 10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ ID” карталар топширилди

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада ёшларга бўлаётган эътибор таҳсинга лойиқдир. Уларни ватанпарвар, мард ва жасур, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улардаги ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.

Шу йилнинг 18 май куни вилоят ИИБ МваФРБ ҳамда Андижон шаҳри ИИОФМБ МваРБ ҳамкорликда маҳаллалардаги уюшмаган аҳоли, шунингдек мактабларнинг 11 синф битирувчиларидан таркиб топган бир гуруҳ ёшларни вилоят ИИБ  “Шон шараф” музейига таклиф этдилар. Йиғилганлар музейдаги ноёб  экспонатлар билан ташишиб ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир жараёнида ноодатий ҳолда 10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карталар расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech