18 Ноябр 2021 йил 460

Андижон шаҳрида 19.000 AҚШ долларига уй сотишини айтиб фирибгарлик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил июнь ойида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Ф таниши Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳар 4-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйлардан бирини 19.000 AҚШ долларига сотишини айтган ва ундан 5.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли орқали олиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech