26 Май 2022 йил 495

Андижон шаҳрида 2000 АҚШ доллари эвазига «Гашиш» сотаётганлар қўлга олинди

Жорий йилнинг 11 май куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар эркак фуқаролар Н.А ва Қ.Хлар холис харидорга 105,5 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 2000 АҚШ долларига пулламоқчи бўлиб, ушбу пулларни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб воқеа жойидан қочмоқчи бўлган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Бундан ташқари, фуқаро Қ.Хнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 0,41 грамм «Гашиш» моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech