Андижон шаҳрида фирибгарлик, ўғирлик ва талончилик жиноятларини олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Андижон шаҳридаги Ўзбегим хамда Мустақиллик МФЙ ҳудудларида фирибгарлик, ўғирлик ва талончилик жиноятларини олдини олиш мақсадида ички ишлар ҳамда бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда профилактик огоҳлантирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, профилактик огоҳлантирув тадбирлари давомида фуқароларнинг ўз мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари, хонадонларини қаровсиз қолдирмасликлари, савдо дўконларини Миллий гвардия Қўриқлаш бўлимлари томонидан қўриққа олиниши ҳамда видео кузатув камералари ўрнатилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Шунингдек, бозор аторофидаги автотураргоҳларда ҳайдовчилар билан транспорт воситаларини қаровсиз қолдирмасликлари бўйича ҳам огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, “Янги бозор МЧЖ”, “Холис савдо комплекси” ва “Андижоним савдо комплекси”ларида мавжуд бўлган радиоузеллар орқали фуқароларни хушёрликка чақириш мақсадида огоҳлантирув эфир чиқишлари йўлга қўйилди. Бу каби ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати