Андижон шаҳрида фуқаро “наша” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди
Андижон вилоятида “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари бўлган, кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи, Б.Н ўзини шубҳали тутганлиги сабабли ёни кўздан кечирилганида 2 парча вароққа ўралган ўткир ҳидли кўкимтир тусли қуритилган моддалар жами 3.26 грамм “наша” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати