12 Сентябр 2022 йил
559
Андижон шаҳрида фуқаронинг автомашинасида “гашиш” ва психотроп дори воситалари борлиги аниқланди
2022 йил 10 сентябрь куни, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1985 йилда туғилган эркак фуқаро А.Ш.нинг бошқарувида бўлган оқ рангли “Нексия 3” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унда ҳаво рангли полиетилин парчасига ўралган 1 бўлак 2,15 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, А.Ш.нинг бошқарувидаги автомашинасидан 3 дона “Регапен”, 1 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари, 1 дона “Нафтизин” ёзувли ҳамда 1 дона шиша идишда оқ рангли суюқлик бўлган дори воситалари олинди.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати