24 Январ 2023 йил 429

Андижон шаҳрида “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи А.Э холис харидорга 2,09 грамм “Гашиш” гиёҳванд моддасини 570 000 сўмга сотаётган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ  ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech