Андижон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган бир нечта фуқаролар ушланди
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган эркак С.М холис харидорга 6,43 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500 000 сўмга сотаётганида ушланди.
Шунингдек, унинг эгнидаги шимининг чўнтагида 6,37 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Худди шундай яна бир ҳолатда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Олтинкўл туманида яшовчи 1992 йилда туғилган эркак фуқаро М.И холис харидорга 0,76 грамм "гашиш" гиёҳванд моддасини 125 000 сўмга сотаётганида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати