21 Июн 2023 йил
1660
Андижон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди
Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Андижон шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи Э.У 3,0 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 570 000 сўмга сотаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати