13 Сентябр 2022 йил
417
Андижон шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд" маҳсус профилактик тадбирлари давомида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, 1982 йилда туғилган эркак фуқаро У.Д ҳамда унинг шериги 1975 йилда туғилган эркак М.Д.лар Андижон шаҳар Ишчилар МФЙ ўрамида 300 000 сўм пуллар эвазига холис харидорга 1 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олиндилар
Бундан ташқари, У.Д.нинг ёнида 0,18 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси, М.Д.нинг ёнида эса 0,14 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати