31 Август 2022 йил
414
Андижон шаҳрида гиёҳвандлик воситасини сотаётган икки нафар эркак қўлга олинди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган эркак фуқаро Б.К ҳамда унинг шериги Андижон шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган эркак фуқаро Т.Алар биргаликда холис харидорга жами 1,41 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 200 000 минг сўмга сотаётганида ушланди.
Шунингдек, фуқаро Т.Анинг ёнида 7,3 грамм «гашиш» гиёҳванд моддаси ҳамда гиёҳванд моддаларни вазнини ўлчашда фойдаланган электрон тарози борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати