8 Июн 2020 йил 833

Андижон шаҳрида ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилди

Шу йилнинг 29 май кунидан 2 июнь кунига қадар Андижон шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган юридик ташкилотларнинг ичимлик суви ва оқава сув хизматларидан фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш, катта қарздорликларни қисқартириш ҳамда ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида “Андижон сув таъминоти” МЧЖ ва вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида “Шўрбулоқ” МФЙ ҳудудида жами 5 та, “Боғишамол” дахасида 2 та ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Улар тармоқдан узилиб, тегишли равишда далолатномалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, бир қатор МЧЖларнинг ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланаётганликлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил 15 ииюлдаги 194-сонли қарорига асосан етказилган зарар ҳисоб-китоб қилиниб,  уларга нисбатан қонунуий чоралар кўрилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

         

         

 

Text to speech