Андижон шаҳрида “Исломда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари тамойиллари, гендер зўравонлик, репродуктив саломатлик" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
2022 йил 27 сентябрь куни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида “Исломда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари тамойиллари, гендер зўравонлик, репродуктив саломатлик" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинарда Ўзбекистон халқаро Ислом академияси Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хўжаев, БМТнинг аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Камолхон Имомхўжаев, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан вакил Нигора Юсупова, депутатлар, вилоят депутатлар котиби, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева ва вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник, Г.Абдувоҳидова ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Ушбу семинарда бугунги кунда “Ўзбекистонда Гендер сиёсати, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва UNFPA ўртасида гендер соҳасидаги ҳамкорлик”, “Гендер тенглиги БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларидан бири сифатида” “UNFPAнинг Ўзбекистондаги гендер соҳасидаги фаолияти” мавзусида маъруза ва савол жавоблар бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати