11 Июн 2022 йил 367

Андижон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида Пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ пробация бошқармаси ташаббусси билан «Ҳамкор» профилактик тадбири доирасида жорий йилнинг 11 июнь куни Андижон шаҳрида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида 350 нафардан ортиқ ҳуқуқбузарликларни ҳисобида турган, муқаддам оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этган шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказиди.

Шунингдек, ҳар бир суҳбатлашилган маҳкумлардан келгусида тайинланган жазоларни белгиланган тартибда ўташлари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари, агарда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда жазолари оғирроқ турдаги жазоларга алмаштирилиши ҳақида расман огоҳлантириш хатлари олинди.

Ҳозирда, бу борадаги тарбиявий профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech