16 Август 2022 йил
386
Андижон шаҳрида кучли таъсир этувчи дори воситаларини сақлаб келган аёл ушланди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи аёл фуқаро О.Д Андижон шаҳар ҳудудида жойлашган дорихонанинг олдида ўзини шубҳали тутганлиги сабабли ёни кўздан кечирилганида, қўлида бўлган сумкачаси ичидан 117 дона «Регапен» ва 10 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати