Андижон шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолат аниқланди
Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.М ҳамда унинг турмуш ўртоғи Андижон шаҳрида яшовчи аёл Х.Х билан бирга 2021 йил декабрь ойидан буён яшаш хонадонда, ўзининг танишларининг 11 нафар вояга етмаган ўғил ва қиз фарзандларига махсус диний билимга эга бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқарув марказий органининг рухсатисиз ноқонуний равишда «Муаллимий соний» ва «Қуръони Карим» номли диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241-моддаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан Х.Мга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва унинг турмуш ўртоғи Х.Хга расмий огоҳлантириш жазоси қўлланилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати