Андижон шаҳрида оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди
2023 йилнинг 3 июнь куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси, Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи Д.Ш ва Х.А.лар Шифокорлар МФЙ ҳудудида оғирлиги 182,13 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 2.800 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати