15 Сентябр 2022 йил
667
Андижон шаҳрида ўтказилаётган “хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари давомида 8 миллион сўмга тақиқланган дори воситаларини сотаётган аёл ушланди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳар ИИОФМБ ЖҚБ одимлари билан ҳамкорликда, Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Адижон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган аёл А.г.нинг яшаш хонадони яқинида холис харидорга 8 000 000 сўм пуллар эвазига 80 дона “Тропикамид” ва 140 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати