Андижон шаҳрида ўтказилаётган "хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбирлари давомида тақиқланган дори воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳар ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳар Мангулик кўчаси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўзларида шубҳа уйғотган бир гуруҳ шахслар, Андижон шаҳрида яшовчи эркак фуқаролар П.М., Қ.М.лар кўздан кечирилганида сумкачасида 8 дона “Тропикамид”, 43 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги, П.М.нинг сумкачасида 6 дона “Тропикамид” ва 24 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Бундан ташқари Андижон шаҳрида яшовчи аёл О.Д. ёнидан 2 дона “Тропикамид” номли, Андижон шаҳрида яшовчи аёл Ю.Ш.нинг ёнида 1 дона “Регапен” номли, Андижон шаҳар фуқароси аёл С.Анинг ёнидан жами 89 дона аёллар ва эркаклар жинсий хирсини уйғотувчи турли хил дори воситалари, 10 дона ҳомила туширувчи, 4 дона “Канбамазепин” номли дори воситалари ҳамда 9 дона “ҳимоя воситаси” борлиги аниқланиб, Андижон шаҳар ИИОФМБ ихтиёрига олинди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати