29 Май 2023 йил 1938

Андижон шаҳрида психотроп дори воситаларини сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 26 май куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда  ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи Т.З жами 42 дона “Регапен”ҳамда 18 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситасини 3 миллион 750 минг сўмга  сотаётганида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech