26 Июл 2022 йил 617

Андижон шаҳрида қўшмачилик фаолиятини олиб бораётган яна бир фуқаро аниқланди

Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган "Орият-2022" тадбири давомида фуқаро аёл К.Г Андижон шаҳрида жойлашган ўзининг ижара асосидаги яшаш хонадонида 400 000 сўм ҳамда 800 000 сўм пуллар эвазига холис мижоз А.Ю ва А.О лар билан фуқаро аёл Ў.М ни жинсий алоқа қилиши учун ғаразли ва бошқа паст ниятларда қўшиб берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро аёл Кга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech