12 Июл 2022 йил 476

Андижон шаҳрида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Андижон шаҳар ИИОФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Шоҳруҳбек Назиров «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» доирасида «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинларида 3-сектордаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан йиғилган 150 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга йўналтириш каби долзарб масалалар кўрилди.

Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшларнинг муаммолари, улар билдирган таклиф ва мурожаатларнинг аксар қисми шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Андижон шаҳрида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Маълум муддат талаб қиладиган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech