18 Январ 2023 йил
1979
Андижон шаҳрида талончилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 15 январь куни соат 14:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи М.Д таниши И.Х билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Жалақудуқ туманида яшовчи Х.Ш бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинасини тўхтатишиб, Х.Ш.нинг 129.000 сўм пулларини талончилик йўли билан олиб қўйишган. М.Д ва И.Х.лар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати