20 Август 2022 йил
542
Андижон шаҳрида яна бир «Оғуфуруш» аниқланди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган эркак фуқаро Ю.Х Андижон шаҳрида жойлашган савдо дўкони олдида махсус харидорга 500 000 сўм пуллар эвазига жами 2.06 грамм «гашиш» гиёҳванд моддасини сотаётганида ушланди. Бундан ташқари Ю.Хнинг ёнида 0.20 грамм «гашиш» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати