24 Декабр 2022 йил 334

Андижон шаҳрида яшаш хонадонида пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётган фуқаро аниқланди

2022 йил 24 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚКБ, Андижон шаҳар солиқ инспекцияси, Андижон тумани ИИБ ЖҚБ ва ТҚКБ ҳамда ДХХ Андижон тумани ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.С яшаш хонадонида пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

С.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида жами қиймати 24.000.000 сўм бўлган 4 дона “Самарқанд 13-встрелов”, 8 дона “Восточний базар”,2 дона “9-Д”, 2 дона “Ташкент”, 5 дона “625 встрелоф”, 40 дона “Супермен”, 22 дона “Огон пракома”, 1050 қути “БРИТАНИК”, 7 дона “Дисплей шелл”, 250 дона “Аирбомб”, 4 блок “Фиресраккерс” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан холислар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Юқорида номлари келтириб ўтилган пиротехника воситалари Андижон тумани ИИБ ихтиёрига олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech