21 Сентябр 2022 йил
460
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнидан "гашиш" гиёҳвандлик моддаси топилди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Андижон шаҳар Машраб кўчаси ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон шаҳарда яшовчи, 1999 йилда туғилган эркак фуқаро О.А. ўзини шубҳали тутгани учун шахсини аниқлаш мақсадида унинг ёни кўздан кечирилганида эгнидаги шимнинг чўнтагида 7 бўлакдан иборат, жами 2,87 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати