Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар фаоллари иштирокида долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 апрель куни Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Г.Абдуллаева ҳамда Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Н.Мўминовалар раислигида Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда аёллар томонидан содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар чуқур таҳлил қилинди.Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш каби бугунги кун учун муҳим ва долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, мажлисда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати