18 Ноябр 2021 йил 465

Андижон шаҳридаги масжид таҳоратхонасидан телефон ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди  

2021 йил 12 ноябрь куни соат 12:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ғ.С “Оқ-гўр” жоме масжидининг таҳорат олиш хонасида А.С.га тегишли бўлган 1 дона “Айфон-Х” русумли нархи 410 АҚШ долларига тенг бўлган уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech