Андижон шаҳрининг 3-секторида “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пулларининг етказиб берилиши давом эттирилмоқда
Андижон шаҳрининг 3-секторида Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Ш.Назиров бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июль кунги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 3-сектор худудидаги Шифокор, Бунёдкор, Сой ва Қайрағочтаги МФЙларида истиқомат қилувчи 152 та оиланинг 518 нафар аъзоларига 113 миллион 960 минг сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлов қайдномаси асосида етказиб берилди. Айни кунларда ушбу бир марталик ёрдам пулларини “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга тарқатилиши сектор раҳбари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган депутатлар билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати