Андижон шаҳрининг марказий ва ички кўчалари бўйлаб дезинфекция ишлари олиб борилмоқда
Андижон вилоят ҳудудида ҳам карантин даврида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, соғлом турмуш-тарзини тадбиқ қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 29 март куни Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари томонидан карантинга олинган фуқароларга бирламчи озиқ-овқат махсулотлари, шахсий гигения воситалари ҳамда тиббий ниқоблар етказиб берилди.
Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ихтиёридаги бўлган махсус сув пуркагич автомашиналарида Андижон шаҳрининг марказий ва ички кўчалари бўйлаб дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги дезинфекция ишлари ишлари давом эттириляпти.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати