Андижон шаҳрининг “Ўзбегим” МФЙ ҳудудида кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда
Мавжуд криминоген вазият таҳлилидан келиб чиқиб Андижон шаҳрининг “Ўзбегим” МФЙ ҳудудида кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд” тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
“Хавфсиз ҳудуд” тезкор-профилактик тадбирларни амалга ошириш учун Андижон вилояти ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда жамоатчилик вакилларидан жами 103 нафари жалб этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жиноят қидирув ходимлари томонидан жиноятни олдини олиш юзасидан профилактик ишлар олиб борилиб, Ўзбегим МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган массаж ва спа салонлар, ноқонуний валюта айри бошлаш, фуқаролар гавжум жойларда ҳамда “тиғ” билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилди.
Жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан суҳбат олиб борилиб расмий равишда огоҳлантирилди.
Ўзбегим МФЙ ўрамида яшовчи фуқаро Н.Қ ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланаётган вақтида ушланиб, унга нисбатан терговга қадар текширув ишлар олиб борилмоқда.
ППХваЖТСБ ходимлари томонидан пиёда ва автопатруллик йўналишлари ташкил этилиб, жиноятни олдини олиш юзасидан 26 нафар фуқаролар ички ишлар бўлимларига олиб келинди ва улар билан ҳуқубузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, ППХваЖТСБ ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда Ўзбегим МФЙ ҳудудида бемақсад тиланчилик қилиб юрган ҳамда ёнида мақсадсиз “тиғ”ли предметлар олиб юрган 2 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Халқ таълим бўлими ва ҲПБ инспектор-психологлари томонидан Янгибозор ҳудудида бемақсад юрган 14 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.
ҲПБ профилактика (катта) инспекторлари томонидан 1407 та хонадонлар уйма-уй юриш орқали текширилиб, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари атрофлича ўрганилди. 21 нафар шахслар мастлиги сабабли тиббий ҳушёрхонага жойланди. 1 нафар шахсга маьмурий назорат ўрнатилиб, яна 4 нафар шахсга маьмурий назорат қоидасини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси тартибида ЖИБ Андижон шаҳар суди томонидан чоралар кўрилди.
Шунингдек, 8 нафар шахсларга нисбатан бемақсад “тиғ”ли предмет ҳисобланган пичоқ олиб юрганлиги учун ЖИБ Андижон шаҳар суди томонидан чоралар кўрилди. 23 та спиртли ичимлик сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўрганиб чиқилиб, уларга расмий равишда огоҳлантириш берилди. Ўзбегим МФЙнинг Шевченко, Буюк Турон, Бобуршох, Мусаев ва Мангулик кўчаларидаги ноқонуний савдо билан шуғулланаётган фуқаролар ва бунинг сабаби ўрганилиб, тегишли таклифлар тайёрлашга киришилди.
Пробация хизмати ходимлари томонидан 33 нафар пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 30 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилди. 12 нафар маҳкумлар иш жойларидан текширилди ва 1 нафар маҳкум расмий равишда огоҳлантирилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини тегишли рухсатномасиз бошқарган, светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, одам ташиш қоидасини бузган, телефондан фойдаланган, транспорт воситаларини рухсатномасиз ойналар тусини ўзгартирган ҳамда бошқа турдаги қоидабузарликларни содир этган 253 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, Ўзбегим МФЙнинг Шевченко, Бобуршох, Мусаев, Мангулик ва Буюк Турон кўчаларидаги транспорт тирбандлиги ҳолатлари ўрганилиб, тегишли таклифлар тайёрлашга киришилди.
Ҳозирда Ўзбегим МФЙ ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” тезкор-профилактик тадбири давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати