Андижон тумани ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларига тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Андижон туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан туманнинг «Роҳат» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулда сектор раҳбари ва мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари томонидан қатнашчиларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.
Фуқаролар томонидан асосан соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам ва электр энергияси билан боғлиқ бўлган масалаларига оид мурожаатлар билдирилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати