6 Апрел 2023 йил 407

Андижон тумани ҳокимлигида аёллар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 апрель куни Андижон тумани ҳокимлиги биносида Андижон вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Н.Мўминова раислигида аёллар томонидан содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг уч ойлик якунига кўра Андижон туманида аёллар жиноятчилиги ошиб кетганлиги сабабли, мазкур соҳада хар бир хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўгрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун- моҳияти бўйича ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech