Андижон тумани ИИБ бошлиғи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Маълумки, июль ойи Андижонда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» деб эълон қилинган эди. Ушбу ойлик доирасида бугун Андижон тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Иҳволдинов «Янгиобод» МФЙда жойлашган 26-сонли мактаб биносида «Бекобод» ҳамда «Янгиобод» маҳаллаларидаги ёшлар билан мулоқот қилди.
Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди.
Мулоқот жараёнида сектор раҳбари томонидан ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни даромадларини ошириш ҳозирги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар. Ишлаш истагидаги ёшлар рўйхатлари ўша жойда шакллантирилиб назоратга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати