26 Май 2022 йил 239

Андижон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тумандаги 47-умумтаълим мактаби битувчиларига бадиий китоблар совға қилинди

Ҳар йили 25 май санасида мактаб ўқувчилари учун «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтади. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб мамлакатимиз бўйлаб минглаб ўғил-қизлар катта ҳаётга қадам қўйдилар.

Барча битирувчилар учун энг унутилмас ва қадрли дамлардан бири бўлган ушбу кунда Андижон тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари тумандаги 47-умумтаълим мактабида бўлдилар.

Битирувчи ёшлар билан бўлиб ўтган учрашув давомида тергов бўлими ходимлари томонидан ёшларнинг катта ҳаётга илк қадам қўяётгани, келажакдаги ўқиш ва ишларида улкан омад ва зафарлар тиланди. Шундан сўнг битирувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech