18 Ноябр 2021 йил 641

Андижон тумани ИИБ ходимларининг сай-ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс ушланди

Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги учун қидирувда бўлган Андижон туманида яшовчи Ю.А. Фарғона вилоятидан ушланиб, Избоскан туман ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech