19 Август 2023 йил 465

Андижон туманида фирибгарлик жиноятларини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

Андижон тумани ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалри бўйича катта инспектори, майор С.Маматякубова ҳудудий профилактика катта инспектори капитан С.Солиев ва "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳ аъзоси М.Мамажоновалар ҳамкорликда "Куйганёр деҳқон бозори" МЧЖда тарғибот ишларини олиб бордилар.

Жараёнда фуқаролар ўртасида фирибгарлик жиноятларининг кўринишлари, уни олдини олиш борасида амал қилиниши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Туманнинг аҳоли гавжум жойларида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин- қизлар давлат ҳимоясига олинганлигига оид тарқатма материаллари жойлаштирилиб, фуқароларга огоҳликни тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech