19 Июл 2022 йил 455

Андижон туманида содир этилган ўғирлик вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди

Жорий йилнинг май ойида Андижон тумани Қўшариқ МФЙда яшовчи фуқаро М.А ИИБга хабар бериб, ўзининг яшаш хонадонидан 8.100 АҚШ долларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб кетганлигини маълум қилган.

Ўғирлик ҳолати юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Андижон тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечиришда қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.

Олинган қўл бармоқ излари Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида қўл бармоқ излари, Избоскан туманида яшовчи фуқаро А.Ф томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондордан ўғирланган ашёвий далиллар ҳолислар иштирокида баённома орқали олинди. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech