17 Май 2023 йил
2014
Андижон туманида талончилик содир этган шахслар қўлга олинди
Андижон тумани. 2023 йил 6 май куни фуқаролар Ш.Ғ, А.А, ҳамда С.И.лар, фуқаро Ғ.У. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида чиқишиб, туманнинг Саддатаги МФЙ ҳудудига келган вақтларида, У.Ғ.га тегишли нархи 2.500.000 сўмлик уяли телефонини қўнғироқ қилиш мақсадида олишиб, телефон аппаратини унга қайтариб бермасдан воқеа жойидан кетиб юборишган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида юқоридаги уч нафар шахслар ушланиб, улардан У.Ғга тегишли 1 дона телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати