Андижон туманидаги Бахт маҳалласида пробация ҳисобидаги назорат остидаги шахслар учун сайёр суд мажлиси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди
Жараёнда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси М.Сиддиқов раҳбарлигида туман ИИБ раҳбарияти томонидан киритилган тақдимномаларга асосан пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган ва тўғри йўлни танлаб, жазони ўташга виждонан ёндашган 7 нафар назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан шартли равишда озод қилинди.
Сайёр суд мажлиси давомида иштирокчиларга жиноят ва уни қайта содир этишни оқибатлари хусусида тушунчалар берилиб, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, ҳудудида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилиниб, пробация гуруҳи ҳисобига янги рўйхатга олинган 3 нафар шахсга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратидан Андижон вилоятига масъул этиб бириктирилган раҳбар ходимлар ва туман ИИБ масъуллари 3-сектор ҳудудидаги уч нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳолидан хабар олдилар. Хонадон соҳиблари патронаж ҳамширалари иштирокида кўрикдан ўтказилиб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати