8 Феврал 2023 йил 301

Андижон вилоят адлия бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 259-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 февраль куни Андижон вилояти адлия бошқармасида ички ишлар бошқармаси, тегишли бошқарма ва идоралар масъуллари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ташкил этилди.

Унда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳамда ички ишлар бўлимларининг масъуллари иштирок этдилар. Йиғилиш давомида ўтган 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Каримов, вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б. Юнусов, ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари Қ.Нўмоновларнинг ахбороти эшитилди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилиши якунида 2023 йилда амлга оширилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

Text to speech