22 Феврал 2023 йил 448

Андижон вилоят адлия бошқармасида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 21 февраль куни вилоят юридик техникуми ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбир давомида маърузачилар ёшлар орасида психотроп моддаларнинг кенг истеъмол қилиниши бўйича фикр-мулоҳазаларни инглиз тилида муҳокама қилдилар.

Мулоқот давомида Шарда Университети менежмент факультети деканлари, профессорлар Шанкар Ганеш,Габриел Обунмала ҳамда Сажид Валия Валаппил, Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нилуфар Мўминова, адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Асилбек Қасимовлар ўз маърузаларида ёшлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишлари лозимлигини билдирдилар.

Якунда хорижлик мутахассислар ўқувчилар эришаётган ютуқлар ҳақида илиқ фикрларини билдириб, келажакда техникум билан илмий-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада оширишларини таъкидладилар.

Тадбирни республиканинг барча юридик техникумлари  «ЗООМ» орқали кузатиш имкониятига эга бўлдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: