25 Июн 2020 йил 783

Андижон вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан оромгоҳларда дам олаётган болаларга китоблар совға қилинди

Андижон вилоятида жорий йилги ёз мавсуми давомида жами 6 та, жумладан, “Шаббода шифо  файз”, “Шифокор”, “Энергетик”, “Қуёшча”, “Бўстон” ва “Боғишамол” стационар оромгоҳлари 15 июн кунидан иш фаолиятини бошлади.   Ушбу оромгоҳларда бу йилги мавсумда жами 2130 нафар болалар дам олиши кўзда тутилган.  Бошланган биринчи даврада жами 466 нафар болалар дам олишмоқда.

2020 йил 25 июнь куни Пахтаобод туманида жойлашган “Бўстон”  оромгоҳида дам олаётган болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Ҳусанов  томонидан  турли бадиий китоблар совға қилинди.

Шунингдек, Булоқбоши туманида жойлашган “Шифокор” болалар   оромгоҳида мароқли хордиқ чиқараётган бир гуруҳ болажонларга ҳам ички ишлар ходимлари томонидан турли бадиий асарлар ва эртак китоблари совға тариқасида улашилди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech