21 Декабр 2022 йил 341

Андижон вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 225 500 дона “БРИТАНИК” номли пиротехника воситалари аниқланди

Андижон вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда вилоятнинг Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.А бошқарувидаги “GENTRA” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхона қисмида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 9 дона картон қутига жойлаштирилган 4100 қутида жами 225 500 дона “БРИТАНИК” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир натижасида умумий қиймати 28 миллион 864 минг сўм бўлган пиротехника воситалари далилий ашё тариқасида вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 250-1-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech