13 Июн 2023 йил 226

Андижон вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида ИИВ Андижон академик лицей ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Андижон вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида ИИВ Андижон академик лицей ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб ёшларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, фаолиятда фойдаланилаётган техникалар, замонавийлашган ахборот электрон тизимлар бўйича соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Бошқармага саёҳат давомида ўқувчиларга "Қўриқлаш" хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, ходимларнинг интеллектуал қобилиятини мунтазам ошириб боришда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида тингловчиларга камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Электрон ўқ отиш хонасида тингловчилар машғулотларни амалий тарзда бажариб кўрдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech