18 Феврал 2022 йил 424

Андижон вилояти Бўстон туманида ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва савияларини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида йўлларда инсон хавфсизлигини кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилиши таъкидланди.

Автомактаблар ва имтиҳон марказларига бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш, ҳайдовчиликка ўқитиш самарадорлиги ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, содир этилаётган ҳодисаларни келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларни йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва савияларини ошириш мақсадида Бўстон тумани ИИБ бошлиғи ҳамда ЙҲХГ ходимлари томонидан касб-ҳунар мактаби ва 61-ИДУМ ўқувчилари ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech